Jısmonıy shaxslar uchun kredıtlarnı masofavıy to'lash imkoniyati

Ҳурматли мижозларимиз!

Маълумот учун Сизга маълум қиламиз, жисмоний шахслар учун "CLICK", "My Uzcard", "UPAY" иловалари орқали "Ziraat Bank Uzbekistan"дан олинган кредитларни масофавий тўлаш имконияти мавжуд.

Бунинг учун мазкур иловаларда бир нечта оддий ҳаракатларни амалга ошириш керак.

"CLICK" иловаси орқали:

  • Картани танлаб, “КАРТАДАН ТЎЛАШ” опциясига ўтинг ва "КРЕДИТНИ ТЎЛАШ" бўлимини танланг;
  • "Ziraat Bank" ни танлаб, “КРЕДИТ ID КОДИ”ни киритинг (кетма-кет Банк коди*+кредит анкета рақамларини** бўшлиқсиз киритган ҳолда);
  • Пул миқдорини киритиб, тўловни амалга оширинг.


"My Uzcard" иловаси орқали:

  • "ТЎЛОВ" опциясига ўтинг ва "БАНК КРЕДИТЛАРИНИ ТЎЛАШ" бўлимини танланг;
  • "Ziraat Bank Uzbekistan" белгисини босиб, кредит кодини киритинг (кетма-кет Банк коди*+кредит анкета рақамларини** бўшлиқсиз киритган ҳолда);
  • Пул миқдорини киритиб, тўловни амалга оширинг.


"UPAY" иловаси орқали:

  • “ТЎЛАШ“ни танлаб “КРЕДИТ %”га киринг;
  • “Ziraat Bank Uzbekistan“ни танлаб “КРЕДИТ КОДИ”ни киритинг (кетма-кет Банк коди*+кредит анкета рақамларини** бўшлиқсиз киритган ҳолда);
  • Пул миқдорини киритиб, тўловни амалга оширинг.


Мазкур иловалар орқали хизмат учун тўлов тизими операторларининг воситачилик ҳақи тўлов суммасидан – 1%.

______________________

* Банк коди: Амалиёт бошқармаси – 00395; Telefon - 78 147-96-05; 78 147-97-01; 99 010-78-26; 99 010-78-11

Банк коди: Самарқанд офиси – 00395; Telefon - 78 210-01-26; 78 210-01-27; 99 010-78-38; 99 010-78-36

Банк коди: Юнусобод филиали - 01138; Telefon - 78 147-67-72; 78 147-67-73; 99 010-78-35; 99 010-78-31

** Кредит анкета рақами - ZiraatBank орқали келган SMS-хабарномаларида ушбу рақам мавжуд.

06/12/2024