Комитеты банка

Инвестиционный комитет

Қўмита банкнинг Инвестиция сиёсатида белгиланган ваколати доирасида банк томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операциялар ва унинг қимматли қоғозларни харид қилиш ва юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этиш, банкнинг эгалигидаги қимматли қоғозлари ҳамда улушларини сотиш амалиёти масалаларига оид барча йўналишларда қарор қабул қилиш ваколатига эга.

Аудиторский комитет

Аудиторлик қўмитаси Банк Кенгашининг маслаҳат органи бўлиб, банк Кенгаши йиғилишига банк ташқи аудитори номзодларини киритиш, ташқи аудиторлар ва банк Кенгаши ўртасидаги ўзаро алоқаларни амалга ошириш, аудит текширувлари ҳисоботларини қабул қилиб олиш ва кўриб чиқиш, аудиторлардан олинган маълумотлар бўйича банк Кенгаши олдида ҳисобот бериш каби вазифаларни бажаради.


Комитет контроля рисков

Банк таваккалчиликларини назорат қилиш қўмитасининг асосий вазифаси банк молиявий аҳволига таваккалчиликларнинг, шу жумладан кредит, валюта, фоиз, бозор, операцияларга доир ва банк фаолиятида юзага келадиган бошқа таваккалчиликларнинг таъсирини кузатиш, ушбу таваккалчиликларнинг ҳисобини юритиш ва банк томонидан уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш ҳисобланади. Мазкур қўмита бевосита банк Кенгашига бўйсунади.

Кредитный комитет

Кредит қўмитасининг асосий вазифаси янги кредитларни бериш жараёнини ҳамда олдин берилган кредитлар бўйича шартларни ўзгартиришни кўриб чиқиш ва уни тасдиқлаш бўлиб ҳисобланади.

Комитет по управлению ликвидностью

Қўмитанинг зиммасига ликвидлиликни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида банкнинг барча бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш мажбурияти юклатилган. 

Қўмита доимий равишда ликвидлилик таваккалчилигини ҳамда юридик шахсларнинг молиялаштиришга бўлган талабларини, фаолиятлари йўналишларини, пул оқимларини назорат қилиши ва мониторингини амалга оширади.

 
16.03.2022