Санкцион товарлар ва хизматлар бўйича маълумот.
“ZiraatBank Uzbekistan” АЖ ўз мижозларига молиявий санкциялар билан боғлиқ хатарларни камайтириш мақсадида қуйидагиларни маълум қилади.
Хорижий ҳамкорлар билан ташқи савдони амалга оширишда АҚШ доллари, Евро ва бошқа хорижий давлат пул бирликларидаги пул ўтказмаларини амалга оширишдан аввал хорижий хамкорлар ва уларнинг бенефициар мулкдорларини, тўловни қабул қилувчи мамлакат/банк, жисмоний шахсларни ҳамда товар ва хизматларга нисбатан ўрнатилган молиявий санкциялар тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги ҳаволалар орқали лозим даражада текширишингиз мумкин:
AҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) расмий сайти https://sanctionssearch.ofac.treas.gov ,
Европа иттифоқи санкциялари харитаси сайти: https://sanctionsmap.eu/#/main ,
Буюк Британия қўллаган санкцияларни аниқлаш учун сайт:
https://dilisense.com/en
Россия сайти орқали (у ерда рус тилида товар кодини терганингиздан сўнг барча таъқиқдаги товар ва хизматлар, қайси давлат томонидан санкция киритилган, экспорт ёки импорт йўналиши бўйича қуйидаги линк орқали ўрганишингиз мумкин);
https://www.alta.ru/tnved/forbidden_codes/
АҚШ томонидан киритилган товар ва хизматлар учун қўлланилган таъқиқлар тўғрисида маълумот олишингиз мумкин:
https://www.federalregister.gov/documents/
Европа Иттифоқи томонидан киритилган товар ва хизматлар учун қўлланилган таъқиқлар тўғрисида маълумот олишингиз мумкин:
https://eur-lex.europa.eu/legal-content/EN/TXT/?uri=CELEX%3A02014R0833-20220604#B-8
2022-йил 28-июн куни AҚШнинг Молиявий жиноятларга қарши кураш агентлиги (ФинCЕН) ва AҚШ Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси (БИС) томонидан Россия ва Беларус давлатлардаги компаниялар билан шубҳали ташқи савдо операцияларини аниқлаш бўйича тавсиялар тўплами:
https://www.fincen.gov/sites/default/files/2022-06/FinCEN%20and%20Bis%20Joint%20Alert%20FINAL.pdf
Шунингдек, бугунги кунда ҳалқаро молиявий ташкилотлар томонидан жорий қилинаётган санкциялар салмоғи жиҳатдан кўплиги ва доимий равишда ўзгариб туришини маълум қилади.